53-сонли умумтаълим мактабида "Ассалом Наврўз!" номли байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда мактабнинг 3-синф ўқувчилари иштирок этди.
Ўқувчилар миллий анъаналаримиз, миллий ўйинлар, сўз ўйинлари, сумалак сайллари ва унинг тарихи, келиб чиқиши ҳақида саҳна кўринишларини маромига етказиб ижро қилдилар.
Бошланғич таълим ўқитувчиси Гуллола Сабирова томонидан ташкиллаштирилган ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад ўқувчилар қалбига, онгига, Наврўз – Шарқ халқларининг қадимий байрами эканлигини тушунтиришдан иборатдир. 

